Излаш
RUUZ

Жамият

Энергетика вазирлиги Афғонистондаги портлашлар сабаб электр энергияси етказилиши тўхтатилганини рад этди

Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра Ўзбекистон Миллий электр тармоқларига Афғонистонда электр узатиш тармоқлари портлатилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот ёки хабар келиб тушмаган.

1389views0replies
0

twitter.com

Оммавий ахборот воситаларида чоп этилган маълумотларга кўра, Афғонистонда электр тармоқлари портлаши оқибатида Ўзбекистондан узатилаётган электр таъминоти тўхтатилган.
Энергетика вазирлигининг хабарига мувофиқ Ўзбекистон Миллий электр тармоқларига Афғонистонда электр узатиш тармоқлари (тармоқ устунлари) портлатилгани ҳақида Афғонистондаги харидорлардан ҳеч қандай маълумот ёки хабар келиб тушмаган.
Мавжуд шартнома асосида Афғонистон Ислом Республикасига узулишларсиз электр энергияси етказилиб бермоқда (1 суткада тахминан 1,5 млн. КВт/соат).
Лекин, шуни айтиш жоизки, 2019 йил 14 сентябрь соат 14:00дан кейин Ўзбекистондан Афғонистонга узатилаётган энергия миқдорини қабул қилиш даражасида кескин тушиш ҳолати рўй берган. Бу одатдагидан қарийб 3 марта кам эканлиги қайд этилган.
Хабарда айтилишича, электр узатиш тармоқлари, яъни ҳаво линияларининг таянч устунларига етказилган зарар, уларни таъмирлаш ишларини ҳар бир мамлакат ўз ҳудудида ўзи амалга оширади.
“Айрим сабабларга кўра таъминоти узилган электр тармоғи, тахминимизча, Афғонистон истеъмолчилари Тожикистон Республикасидан харид қиладиган ҳаво линияларида содир бўлган бўлиши мумкин. Агар ушбу тахмин тўғри бўлса, тожикистонлик ва афғонистонлик мутахассислар таъмирлаш ишларини қачон ва қай тартибда амалга оширишидан бехабармиз”, дейилади мазкур хабарда.
1389views0replies
0

Изоҳлар