Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзгидромет ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётганлигини маълум қилди

Бу ҳафтада ҳаво ҳарорати кундузи +36 даражагача, кечаси эса +17 даражагача бўлиши кутилмоқда.

1350views0replies
0

Марат Наджибаев / UzNews.uz

Синоптикларнинг айтишича, 16 сентябрдан бутун Ўзбекистон бўйича ҳафтанинг охиригача давом этадиган қуруқ, кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Ўзбекистонга Туркманистондан илиқ ҳаво кириб келиши кучаяди. Кечаси ҳаво ҳарорати +12…+17 даража атрофида бўлади.
16 ва 17 сентябрь кунлари ҳарорат +26…+29 даража, ҳафтанинг ўртасида +29…+31 даража бўлади.
Ҳафта охирига келиб эса ҳаво ҳарорати +33…+36 даража бўлиши кутилмоқда, бу кўрсаткичлар йилнинг шу даври учун хос бўлган меъёрий қийматлардан 6-8 даражага кўпдир.
1350views0replies
0

Изоҳлар