Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Энди янги автомобиль харидорлари машина нархидан 3 фоизли тўловни «ДАН»га тўлашмайди

Жорий йилнинг 1 октябридан эътиборан юртимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун Республика йўл жамғарамасига амалга ошириладиган 3 фоиз миқдоридаги йиғим автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланади.

2607views0replies
0

facebook.com/Avtosalonroxat

"Мазкур ўзгариш ўз навбатида харидорлар учун қўшимча қулайлик сифатида хизмат қилади. Эндиликда харидорлар аввал Республика йўл жамғармасига амалга ошириладиган 3 фоиз тўловни автомобиль харид қилаётган чоғида автомобиль нархи билан бирга амалга ошириши лозим бўлади", - дейилади «UzAuto Motors» АЖ хабарида.
Жорий йилнинг 1 октябрига қадар дилерлик корхонаси билан олди-сотди шартномасини имзолаган, аммо ҳали автомобилини олмаган харидорлар билан қўшимча келишув имзоланади ҳамда харидор томонидан 3 фоизли тўлов автомобилни қабул қилиб олиш чоғида дилерлик корхонасига тўланиши керак бўлади. Шу билан харидорлардан ички ишлар органларида тўланадиган Республика йўл жамғармасига амалга ошириладиган 3 фоизли мажбурий йиғим олинмайди.
Хабарда қайд этилишича, UzAuto Motors АЖ 1 октябрдан эътиборан ҚҚС тўловчисига айланади ва компания томонидан мазкур ҳолат харидорларга ортиқча сарф-ҳаражат ва ноқулайлик келтириб чиқармаслиги учун барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилган ҳамда автомобиль нархлари Республика йўл жамғармасига амалга ошириладиган мазкур тўловни инобатга олмаганда ўзгаришсиз қолдирилган.
"Сиздан автомобиль хариди чоғида дилерлик корхоналари ходимлари томонидан нархлар ошиши борасида берилаётган бошқа маълумотларга ишонмасликни, барча расмий маълумотлар фақат компаниянинг расмий сайтида эълон қилиниши ҳамда автомобилларингиз шартномада белгиланган муддатларда тақдим этилишини маълум қиламиз", - дея хабарни якунлаган «UzAuto Motors» матбуот хизмати.
2607views0replies
0

Изоҳлар