Жамият

Таълим кредитлари қандай олинади ва талаблари нимадан иборат?

Адлия вазирлиги олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган талабалар олиши мумкин бўлган таълим кредитлари хақидаги маълумотларни эълон қилди.

Таълим кредитлари қандай олинади ва талаблари нимадан иборат?
Фото:UzNews.uz

Банклар томонидан олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларнинг ўқиши учун уларнинг ўзларига, ота-оналари ёки васийларига таълим кредитлари берилиши мумкин, дейилади хабарда.

 

Таълим кредитлари талабалар учун бакалавриатга ўқишга қабул қилинганда 10 йилгача ва магистратурага ўқишга қабул қилинганда 5 йилгача бўлган муддатга берилади.

 

Банклар томонидан берилган таълим кредитлари бўйича:

 

- чин етимлар, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганлар ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронларига – ноль фоиз ставкаси (фоизсиз кредит);
- талабаларнинг қолган тоифаларига – Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган фоиз ставкалари белгиланади.

 

Таълим кредити учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:


• ариза;
• тўлов-контракт шартномаси (контракт);
• кредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат;
• имтиёзли таълим кредитлари олиш ҳуқуқига эга бўлган чин етимлар, «Меҳрибонлик уйлари»да тарбияланганлар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари, кам таъминланган оилалардан чиққанлар тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.

 

Кредит олувчи юқоридаги ҳужжатларни банкка тақдим этиш билан айни бир вақтда паспортини шахсан кўрсатади. Банк паспортдан ва тақдим этилган бошқа ҳужжатлардан зарур кўчирмалар ва нусхалар олишга ҳақлидир.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар55776(+375)
Соғайганлар52324(+359)
Вафот этганлар460(+1)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар55776(+375)
Соғайганлар52324(+359)
Вафот этганлар460(+1)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ