Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев: ҳунармандчиликнинг пайдо бўлиши цивилизация сари ташланган муҳим тарихий қадам бўлди

14 сентябрь куни Қўқон шаҳрида биринчи халқаро ҳунармандчилик фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

1609views0replies
0

president.uz

Шавкат Мирзиёев барчани чин юракдан қутлаб, юртимизга, ушбу анжуманга бўлган катта ҳурмат ва эътибори учун хорижий меҳмонларга ташаккур изҳор этди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
"Умумбашарий маданиятнинг ажралмас қисми бўлган халқ амалий санъати дунёдаги ҳар бир халқ ҳаётида, унинг турмуш тарзи ва қадриятлари ривожида алоҳида ўрин тутади. Инсониятнинг онгли ҳаётида ҳунармандчиликнинг пайдо бўлиши – цивилизация сари ташланган энг муҳим тарихий қадам, десак, ҳақиқатни айтган бўламиз", - деган давлатимиз раҳбари.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ҳунармандлар меҳнати қадрланиб, ёшларнинг ҳунар ўрганиши учун кенг имкониятлар яратилаётгани, ушбу фестиваль бу соҳани янада ривожлантиришда муҳим ўрин тутишини қайд этган.
"Ушбу халқаро фестиваль нафақат кўпмиллатли Ўзбекистон халқи, балки жаҳон ҳунармандлари, бутун дунё усталарининг катта байрами, десак тўғри бўлади", - деган Президент.
Мазкур фестиваль давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 1 ноябрдаги қарорига мувофиқ ўтказилмоқда. Фестиваль арафасида шаҳар ҳаётида яна бир муҳим воқеа юз берди - Жаҳон ҳунармандлар кенгаши томонидан Қўқон шаҳрига “Жаҳон ҳунармандлари шаҳри” деган юксак унвон берилди.
Анжуман ўтказилаётган майдон атрофи байрамона безатилган. Қорақалпоғистон ва барча вилоятлардан келган ҳунармандлар буюмлари кўргазмаси ташкил этилган.
Халқаро ҳунармандчилик фестивали икки йилда бир марта ўтказилади. Бу йилги анжуманда 78 та мамлакатдан 370 дан зиёд ҳунармандлар, санъатшунослар, журналистлар иштирок этмоқда.
1609views0replies
0

Изоҳлар