Излаш
RUUZ

Жамият

Сенат тўй ва оилавий тантаналарни ўтказиш тартибини белгилади

Чекловлар тантаналарни ўтказиш вақти, меҳмонлар ва автомобиллар сони ҳамда турли хил шоуларга алоқадор.

2440views0replies
0

senat.uz

14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик Палатаси ва Сенати Кенгашининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Сўнгги йилларда халқимизнинг узоқ йиллик қадриятлари ва анъаналарини ўзида акс эттирган тўй-ҳашамларда, оилавий тантаналарда, маърака ва маросимларда, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказишда шуҳратпарастлик, ўзини кўз-кўз қилиш, бошқаларнинг ижтимоий аҳволини инобатга олмаслик, исрофгарчилик, халқимизнинг урф-одатлари ва анъаналарини менсимаслик каби иллатлар кўзга ташланаётгани таъкидланган.
Бундан ташқари, айрим фуқаролар дабдабали тўй маросимлари ва уларни ўтказишга сарфланадиган катта харажатлар оқибатида қарзга ботмоқда ва ундан қутулиш мақсадида чет элга ишлаш учун чиқиб кетмоқда. Баъзи фуқаролар оилавий тадбирларни дабдаба билан ўтказишни қўшнилар, қариндошлар томонидан бўладиган танқидлардан, умуман олганда, ижтимоий тазйиқдан халос бўлиш воситаси сифатида тушунмоқда.
Шундан келиб чиққан ҳолда "Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш  тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланиб, унинг талабларига риоя қилиш юзасидан назорат олиб бориш Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари зиммасига юклатилган.
Ҳужжатга мувофиқ, бундай тадбирларни ўтказиш тартибига умумий талаблар белгиланган:
- оилавий тадбирлар (дафн этиш маросими бундан мустасно) фақат бир кун соат 06:00 ва 23:00 оралиғида ўтказилиши керак.
- Соат 23:00дан кейин оилавий тадбирларни давом эттиришга йўл қўйилмайди.
- Оилавий тадбирларда 200 нафаргача, мазкур тадбирлар муносабати билан ош бериш маросимида 250 нафаргача киши қатнашиши мумкин.
- Қўшалоқ тўй-ҳашамларда 250 нафаргача, у билан боғлиқ ош бериш маросимида 300 нафаргача киши қатнашиши мумкин.
Оилавий тадбирларни ўтказишда қуйидаги талабларга риоя қилиш зарур:
- Тўй-ҳашамлар эгаси камида бир ҳафта олдин яшаш жойидаги маҳаллани хабардор қилиши шарт;
- Кортежда 3тадан ортиқ автомобиль бўлмаслиги керак;
- Турли шоуларни, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган оилавий тадбирлардан олдинги, тадбир давомидаги ва ундан кейинги қўшимча расм-русумларни (“келин навкари”, “чорлар”, “ота кўрди”, “сеп ёйди”, “қуда чақирди”, “куёв чақирди”, “келин чақирди”, “тоғора юбориш” ва ҳоказоларни) ўтказишга йўл қўйилмайди.
2440views0replies
0

Изоҳлар