14 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Қўқон шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро ҳунармандчилик фестивалининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Фарғона вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ташриф давомида, шунингдек, Қўқон ва Марғилон шаҳарларида саноатни комплекс ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлар билан танишиш, ишлаб чиқариш корхоналарини кўздан кечириш, тадбиркорлар, зиёлилар билан учрашиш ҳам режалаштирилган.