Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкент кичик халқа йўлида содир бўлган ЙТҲда пиёда ҳалок бўлди

Йўлни белгиланмаган жойдан югуриб кесиб ўтмоқчи бўлган эркак автомобиль босиб кетиши оқибатида вафот этди.

1371views0replies
0

UzNews.uz

12 сентябрь куни соат 19:50да Яккасарой туманидаги кичик халқа автомобиль йўлида пиёданинг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, "Матиз" русумли автомобиль ҳайдовчиси 26 ёшли Д.Ж. пиёдани уриб юборган.
Натижада 61 ёшли И.М. тан жароҳатлари олган. Эркак шифохонага олиб кетилаётганида ҳаётдан кўз юмган.
ЙТҲ сабаби: пиёда йўлни белгиланмаган жойдан югуриб кесиб ўтмоқчи бўлган.
1371views0replies
0

Изоҳлар