Излаш
RUUZ

Сиёсат

ТИВ раҳбари Франция элчисини қабул қилди

13 сентябрь куни Абдулазиз Камилов Франция Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Изабел Сервоз-Галлуччини қабул қилди.

1278views0replies
0

ТИВ

Ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қила туриб, вазир элчини тайинлов билан қутлади ва унга омад тилади. Бу ҳақида ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Бўлиб ўтган суҳбатда кўп қиррали Ўзбекистон-Франция мулоқотини сифат жиҳатдан янги даражага кўтарган 2018 йилда Францияга расмий ташриф доирасидаги Президент Шавкат Мирзиёевнинг Президент Эммануел Макрон билан олиб борган музокаралари чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига муҳим эътибор қаратилди.
Сиёсат, иқтисод, туризм, маданият ва таълим каби соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришдан томонларнинг манфаатдорлиги тасдиқланди.
Учрашувда ўзарос ҳажмларини ошириш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш нуқтайи назаридан минтақавий хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
1278views0replies
0

Изоҳлар