Излаш
RUUZ

Маданият

Тошкентда Таиланд Fest бўлиб ўтади

Таиланднинг сайёҳлик бошқармаси Таиланд миллий анъаналарининг маданияти, тарихи ва ўзига хослиги билан танишиш учун ажойиб имкониятни тақдим этади.

6534views0replies
0

14 сентябрь куни “Ашҳобод” боғида соат 12:00дан 22:00га қадар Таиланд Fest фестивали бўлиб ўтади. Таиланднинг сайёҳлик бошқармаси Таиланд миллий анъаналарининг маданияти, тарихи ва ўзига хослиги билан танишиш учун ажойиб имкониятни тақдим этади. Тадбирга кириш бепул (боғга кириш чипталаридан ташқари).
Фестивалда сиз Лойкратхонгдаги шамли қайиқлар нимани англатишини, чой маросими, сиз ҳали кўрмаган энг гўзал ороллар ва Сонгкран — Таиланд янги йили қандай нишонланишини билиб оласиз. Шунингдек, профессионал СПА мутахассислари томонидан маҳорат дарслари ўтказилади. Буларнинг барчасини чиройли рақслар ва кўнгилочар шоулар тўлдириб туради.
1. Меҳмонларни боғ ҳудудида кутиб олиш
Боғнинг марказий кириш қисмига логотиплар, расмлар, Таиланд туризм маъмуриятининг белгилари акс этган катта баннер ўрнатилади. Шунингдек, кириш қисмида сизни Тайланд костюмларидаги чиройли қизлар кутиб олишади, улар боғга келган ҳар бир кишига гул совға қилиб, фестивалга таклиф қилишади.
2. Боғ ҳудуди
Боғ ҳудудида фестиваль ҳақида маълумот бериш учун волонтёрлар ишлашади. Волонтёрларнинг вазифаси – меҳмонларни фестивалга қизиқтиришдир.
3. Майдон
Асосий майдон 7 қисмга бўлинади:
     - Чой маросими
Кўплаб Осиё мамлакатлари учун чой маросими – бу хотиржамлик ва яхши кайфият бағишлайдиган жараёндир. Чой - бу инсон танасига тетиклик берадиган ва асаб тизимини тинчлантирадиган фойдали ичимликдир. Бу маросимни тўғри ўтказиш жуда муҳим.
     - Спа-жараёнлар
Таиланд – сифатли спа-жараёнларни олиш учун тўғри келадиган давлатдир. Гап шундаки, дам олиш масканлари соғломлаштиришнинг кенг кўламли усулларидан фойдаланишади.
     - Таиландча бокс
Таиландча бокс ёки муай-тай — Таиланд жанг санъатидир. “Муай” термини санскрит мавьясидан келиб чиққан, тай эса таржима қилинганда “эркин жанг”ни англатади.
     - Таиландча гастрономия
Таиландча таомлар — асрлар давомида Хитой, Ҳинд ва Европа таомлари таъсири остида ишлаб чиқилган Таиланд миллий таомларидир.
Дастлаб, таомларга асосан балиқ, денгиз маҳсулотлари ва сув ўсимликлари ишлатилган. Хитой ва япон таомлари Таиланднинг овқатланиш маданиятига ўзгаришлар киритган. Чили қалампири Таиландга португал миссионерлари томонидан олиб кирилган.
     - Таиланд анъанавий рақслари
Таиланд рақслари Осиё халқ рақслари анъаналарига бой ва нафис хореографияси билан таниқлидир.
     - Эсдалик совғалари
Таиланд чиройли заргарлик буюмлари ва эсдалик совғалари билан машҳур. Фестивалда иштирок этганларнинг ҳар бири ўзи учун хоҳлаган нарсаларини сотиб олишлари мумкин бўлади.
     - Тур операторлари
Фестиваль куни “Ашҳобод” боғида Таиланднинг сайёҳлик бошқармаси менеджери ҳам бўлади ва у сизларга керакли маълумотларни бериши мумкин. Шунингдек, сиз ўша ернинг ўзида рўйхатдан ўтиб, ўзингиз истаган тур тўплами учун ариза беришингиз мумкин бўлади.
Реклама ҳуқуқлари асосида
6534views0replies
0

Изоҳлар