Ҳодисалар

Тошкентда ўчирилмаган сигарет оқибатида уй ёниб кетди, бир киши ҳалок бўлган

Чекишда йўл қўйилган эҳтиётсизлик сабабли бир киши ҳалок бўлди.

Тошкентда ўчирилмаган сигарет оқибатида уй ёниб кетди, бир киши ҳалок бўлган
Фото:dyxx.uz

11 сентябрь куни соат 18:26да Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган хонадонда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон ёнғин хавфсизлиги хизматининг ахборот хизмати хабар бермоқда.

 

Ёнғинни бартараф этишга 2та асосий ва 1та махсус ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Кўрсатилган манзилга бўлинмалар соат 18:34да етиб борган вақтда кўп қаватли уйнинг 4-қаватидан қуюқ тутун чиқаётганлиги маълум бўлган.

 

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилиб, ёнғиндан уйнинг 27 кв.метр майдони сақлаб қолинган, аммо уйдаги 3 кв.метр майдонда тўшак ёниб зарарланган.

 

Ёнғинни бартараф этиш вақтида уй эгаси (1-гуруҳ ногирони) 1963 йилда туғилган фуқаро С.Ц.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.

 

Ёнғиннинг тахминий сабаби - сигарет чекишдаги эҳтиётсизлик.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ