Излаш
RUUZ

Сиёсат

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига янги вазир тайинланди

Президент Сергели тумани ҳокимини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири этиб тайинлади.

1625views0replies
0

Ҳокимият матбуот хизмати

Сергели тумани ҳокими Ҳусанов Нозим Бахтиёрович Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири этиб тайинланди ва бу ҳақидаги қарор Олий Мажлис Сенати аъзолари томонидан тасдиқланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Нозим Ҳусанов узоқ йиллар давомида малакали иқтисодчи сифатида банк соҳасида самарали фаолият юритди. Қатор тижорат банклари ва Марказий банкда раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган.
Бугунга қадар Н.Ҳусанов Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари ҳамда биринчи ўринбосари сифатида пойтахтимиз иқтисодиётининг ўсиши ва турли соҳалар ривожига муносиб ҳисса қўшган.
1625views0replies
0

Изоҳлар