Излаш
RUUZ

Жамият

Президент янги бизнес тоифасини жорий этишга кўрсатма берди

Шавкат Мирзиёев йиғилиш давомида ҳукумат ва тегишли вазирликларга "ўрта бизнес" тоифасини жорий этишга кўрсатма берди.

1687views0replies
0

president.uz

11 сентябрь куни Президент раислигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш ҳамда давлат бюджетига кафолатланган тушумларни таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Йиғилиш давомида Ўзбекистонда иқтисодиёт ривожида алоҳида роль ўйнайдиган “ўрта бизнес” тушунчаси йўқлиги қайд этилди.
"Кўплаб чет мамлакатларда бизнес субъектлари 3 тоифага (кичик, ўрта ва йирик) бўлинган ва давлат томонидан ҳар бир тоифага нисбатан алоҳида қўллаб-қувватлаш сиёсати олиб борилади", - дейилади хабарда.
Вазирлар Маҳкамаси ва тегишли вазирликларга ўрта бизнес тоифасини жорий этиш, кичик, ўрта, йирик бизнес мезонларини қайта кўриб чиқиш, уларни алоҳида механизмлар асосида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича уч ой муддатда аниқ таклифларни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.
1687views0replies
0

Изоҳлар