Жамият

Эндиликда ҳужжатларни онлайн тарзида нотариусдан тасдиқлаш мумкин

1 январдан бошлаб ҳужжатларни нотариал идорагага ташриф буюрмасдан тасдиқлаш мумкин бўлади.

Эндиликда ҳужжатларни онлайн тарзида нотариусдан тасдиқлаш мумкин
Фото:UzNews.uz

Президент фармонига мувофиқ, 2019-2021 йилларда нотариат институтини янада такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган.

 

хусусан, 2020 йил 1 январдан бошлаб нотариал ҳаракатни амалга ошириш истагини билдирган шахсга нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун зарур бўлган ҳужжат нусхаларини нотариал идорага электрон тармоқ орқали олдиндан жўнатиш йўли билан электрон навбат олиш ва тегишли ҳужжатларни тайёрлаб қўйиш имконини берувчи хизмат жорий қилинади.

 

2020 йил 1 январгача, эксперимент тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятларда камида 2 тадан ва Тошкент шаҳрида камида 5 та нотариал идораларда нотариал идорага келмасдан туриб ҳужжатларни тасдиқлаш жорий этилади.

 

Бунда, масофадан туриб хизмат кўрсатиш орқали расмийлаштирилган ҳужжатнинг асл нусхасини буюртмачига курьер хизмати орқали етказиб бериш имконияти таъминланиши йўлга қўйилади.

 

Эксперимент натижалари асосида 2021 йил 1 январга қадар ушбу амалиётни барча нотариал идораларга татбиқ этиш режалаштирилмоқда.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар12706(+193)
Соғайганлар7723(+0)
Вафот этганлар58(+1)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар12706(+193)
Соғайганлар7723(+0)
Вафот этганлар58(+1)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ