Сиёсат

Ўзбекистонда Бош давлат санитария врачи ва Санитария инспектори тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги тайинловлар амалга оширилди.

Ўзбекистонда Бош давлат санитария врачи ва Санитария инспектори тайинланди
Фото:Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, давлатимиз Президентининг тегишли қарори билан Атабеков Нурмат Сатиниязович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи – Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария инспектори, этиб тайинланган. Н. Атабеков бугунги кунга қадар Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти директори бўлиб фаолият юритган.

Алматов Баҳром Ибрагимович эса Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори – Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария врачи этиб тайинланган. Бундан олдин Б. Алматов Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи лавозимида ишлаб келаётган эди.

 

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария-эпидемиология назорати хизмати ташкилотилари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида эса Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ташкил этилган эди.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ