Ҳодисалар

Тошкентда ММА жангчиси Муслимбек Омонов оммавий муштлашув оқибатида вафот этди

Ёш профессионал жангчи тан жароҳатлари билан касалхонага етказилган, аммо шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай у вафот этди.

Тошкентда ММА жангчиси Муслимбек Омонов оммавий муштлашув оқибатида вафот этди
Фото:instagram.com/1muslim_omonov

10 сентябрдан 11 сентябрга ўтар кечаси соат тахминан 00:50да Юнусобод туманида жойлашган кафеларнинг бирида икки хил даврада ўтирган йигитлар ўртасида можаро келиб чиққан. Бу ҳақида ИИББ хабар бермоқда.

 

Йигитлар ўзаро муаммони ҳал этиш учун кўчага чиқиб, Шайхонтоҳур туманига қараб йўл олган ва у ерда муштлашув келиб чиққан.

 

Натижада уч киши тан жароҳатлари билан касалхонага мурожаат қилган, улардан бири – 23 ёшли Муслимбек Омонов шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай вафот этган.

 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (“Жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Можаронинг барча иштирокчилари аниқланган. Тергов давом этмоқда.

 

Маълум-ки, Муслим Омонов К1 МС бўйича жаҳон чемпиони ва ММА бўйича Осиё чемпиони эди.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ