Излаш
RUUZ

Жамият

“Буюк келажак” экспертлари ташкилотни тарк этмоқдалар

10 нафар эксперт ташкилотдан чиқиб, “Буюк келажак” доирасидан ташқарида мамлакат тараққиёти учун ўз ҳиссаларини қўшишда давом этиши ҳақида маълум қилдилар.

1183views0replies
0

fb.com/INGOBuyukKelajak

Сассекс университети (Буюк Британия) Тараққиёт муаммолари тадқиқотлари институтининг докторанти Дилмурод Юсупов ўзининг Facebook саҳифасида 10 нафар эксперт «Буюк келажак» экспертлари кенгаши таркибидан чиқиши ҳақида маълум қилди.
“Минг афсус билан ташкилот ичидаги айрим сабабларга кўра, биз мазкур ташкилот доирасидан чиқамиз, аммо мамлакат тараққиёти учун ўз ҳиссамизни қўшишда давом этамиз.
Имкониятдан фойдаланиб, “Буюк келажак” ХННТ экспертлари ва ходимларига, халқаро ташкилотлар, вазирлик ва қўмиталар вакилларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ходимларига ва энг муҳими, "Ўзбекистон-2035" стратегиясини ишлаб чиқишга ҳисса қўшган ҳамюртларимизга миннатдорлик билдирамиз. Биз бирлашишимиз ва Ўзбекистонни ривожлантириш мақсадида бор кучимизни сарфлаш учун имконият яратган ушбу лойиҳанинг ҳомийсига ҳам алоҳида миннатдорчилик билдирамиз”, – деб ёзади Дилмурод Юсупов.
У билан бирга қуйидаги таркиб ҳам аризага қўл қўйганлар:
Беҳзод Ҳошимов
Зайнаб Муҳаммад-Дўст
Қаҳрамон Носиров
Нодир Нуритдинов
Баҳром Раджабов
Тоштемир Ҳайдаров
Умид Абидхаджаев
Ҳасан Реджабоев
Шукуржон Назаров
Эслатиб ўтамиз, “Буюк келажак” ХННТ 2018 йилнинг апрель ойида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланишини қўллаб-қувватлашда кучларни бирлаштириш мақсадида ташкил этилган эди.
1183views0replies
0

Изоҳлар