Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда баллон ямаш устахонаси ёниб кетди

Учтепа туманида жойлашган Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармасига қарашли махсуслаштирилган автохўжалик ҳудудида баллон ямаш устахонасининг ички ва том қисми ёниб кетди.

1568views0replies
0

t.me/ToshkentYOXB

Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг хабарига кўра, пойтахт ҳудудида ўтган сутка давомида 6та ёнғин ҳолати қайд этилган бўлиб, шулардан 1таси қуриган ўсимлик ва чиқиндиларнинг ёниши билан боғлиқ бўлган.
Шулардан эътиборга молик бўлган ёнғин, 9 сентябрь куни соат 16:02да Учтепа тумани, Фозилтепа кўчаси 34-уйда жойлашган Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармасига қарашли махсуслаштирилган автохўжалик ҳудудида содир бўлган. Ёнғин оқибатида ижарада бўлган “Б.М.Шоносиров” ЯТТга қарашли баллон ямаш устахонасининг ички ва том қисми 60 кв.м. майдонида ёнган.
Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 16:11да етиб борган ва ёнғин соат 16:20да қуршаб олиниб, соат 16:24да бартараф этилган. Ёнғин жойига 4та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.
Ёнғин оловдан фойдаланишда эҳтиётсизлик оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
1568views0replies
0

Изоҳлар