Ҳодисалар

Тошкент вилоятида ЙТҲ оқибатида поезд изидан чиқиб кетган, вафот этганлар бор — фото

“САМС” русумли юк машинаси тепловозга урилиши оқибатида вагонлар изидан чиқиб кетиб, “Дамас” русумли автомобилини босиб қолган.

Тошкент вилоятида  ЙТҲ оқибатида поезд изидан чиқиб кетган, вафот этганлар бор — фото
Фото:Daryo.uz

2019 йил 10 сентябрь куни соат 04:00ларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтувчи А-373 М-39 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг 173 кмдаги “Облиқ” темир йўл станциясидан Олмалиқ КМКнинг Кон бошқармасига қарашли “Ангрен Олтин саралаш фабрикаси”га олиб борувчи темир йўл шахобчасининг (подъездной путь) кесишмасида автотранспорт воситалари ва юк ташиш поездининг тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.Бу ҳақида ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

“Тошкент-Водий” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган “САМС” русумли юк машинаси Ангрен шаҳар ҳудудидан ўтувчи А-373 М-39 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг 173 кмда хайдаб кетаётиб, юк вагонларни тортиб кетаётган тепловознинг 8-вагонига урилган. Натижада вагонларнинг 2 таси изидан чиқиб кетиб, қарама-қарши йўналишда турган “Дамас” русумли автомобилини босиб қолган.

 

Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида “Дамас” автомобилида бўлган 5 нафар фуқародан 2 нафари воқеа жойида вафот этган, 3 нафари тан жароҳати олиб, зудлик билан Ангрен шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган. Шунингдек, “САМС” русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчиси ҳам тан жароҳати билан ушбу шифохонага ётқизилган.

 

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ