Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда ОАВни қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг собиқ директори устидан ёпиқ суд бошланди

Саид-Абдулазиз Юсупов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг учта моддаси билан айбланмоқда.

1643views0replies
0

Видеодан кадр

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида Саид-Абдулазиз Юсуповга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд бошланди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Ўзбекистон Олий суди матбуот хизматида хабар беришди.
Аввал С. Юсупов Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, С.Юсупов 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддасида («Фирибгарлик») назарда тутилган жиноятни содир этишда айбланиб, қўлга олинган.
С. Юсупов ўзини ДХХ ходими сифатида таништириб, фирибгарлик йўли билан фуқаролардан катта миқдорда пул олганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Айбланувчи ўтган йили ҳам Жиноят кодексининг 168-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбланган.
Ҳозирда судланувчи Саид-Абдулазиз Юсупов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167, 168 ва 28,211 моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Суд жараёни давом этмоқда.
1643views0replies
0

Изоҳлар