Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Қорақалпоғистонда браконьерлар инспекторлар билан отишма уюштиришди

Рейд давомида ноқонуний ов билан шуғулланиб келган беш нафар эркак яшириниш мақсадида инспекторларнинг автомобилига ўқ отиб, воқеа жойидан қочиб кетишган.

1424views0replies
0

Госкомэколоции / Иллюстрация

5 сентябрь куни тахминан соат 06:30да Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимлари Т.Торениязов, Д.Каллибеков ва А.Калимбетовлар томонидан “Акпеткей” кўллар тизимида ўтказилган рейд вақтида, давлат рақами бўлмаган “УАЗ” русумли автомашина аниқланган, дейилади Бош прокуратура хабарида.
Маълум бўлишича, “УАЗ” ҳайдовчиси ва йўловчилари ноқонуний ов билан шуғулланиб келган 5 нафар фуқаролар инспекторларнинг қонуний талабига бўйсинмасдан, воқеа жойидан қочиб кетишни кўзлаб, қўмита ходимлари бошқарувидаги давлат рақами 95 Y 469 GA бўлган автомашина балонига ўқ отар ов милтиғи билан ўқ узиб, воқеа жойидан яширинишган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ноқонуний ов билан шуғулланиб келган фуқароларнинг шахси аниқланиб, улардан 3 нафари ушланган, яна 2 нафар фуқаролар қидирилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Мўйноқ туман прокуратураси томоиндан 2019 йил 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
1424views0replies
0

Изоҳлар