Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентдаги йўлларнинг бири вақтинчалик бир томонлама бўлди

Тошкент шаҳар ИИББ пойтахт йўлларидан бирида ҳаракат вақтинчалик бир томонлама бўлиши ҳақида хабар берди.

1271views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Жорий йилда 110-сонли мактаб биносида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, мактаб ўқувчиларининг дарслари вақтинчалик П.Ф. Боровский номидаги тиббиёт коллежи биносида ўтказилмоқда. Ушбу кичикроқ кўчадан (Боровский кўчаси) шунингдек шифохона, банклардан бирининг филиали, “Miran” меҳмонхонаси ва бошқа офислар жой олган.
"Кўчада кўплаб транспортлар ҳаракатланишади, энди ушбу кўчада болалар сони сезиларли тарзда ошади. Мактаб ўқувчиларининг ота-оналаридан келиб тушган мурожаат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари ўсиб келаётган авлод иштирокидаги ҳодисаларнинг олдини олиш учун чоралар кўришди", - дейилади ИИББнинг хабарида.
Хавфсизлик чораси сифатида кўчанинг ушбу ҳудудида автомобиллар ҳаракати вақтинчалик бир томонлама бўлишига қарор қилинди: Шаҳрисабз кўчасидан  Содиқ Азимов кўчаси томон ҳаракат очиқ бўлади. Қарама-қарши томондан кўчанинг мазкур қисми 3.1 “кириш тақиқланган” белгиси билан беркитилди. Шунингдек, Содиқ Азимов кўчасидан Боровский кўчасига бурилиш яқинида 4.1.1 “ҳаракатланиш тўғрига” йўл белгиси ҳам ўрнатилди.
1271views0replies
0

Изоҳлар