Излаш
RUUZ

Жамият

Самарқандда бутун оилани ўлдириб кетган эркакларга ҳукм чиқарилди

Жорий йилнинг май ойида беш кишидан иборат оилани ўлдириб кетган тўрт нафар кишига нисбатан суд ҳукми чиқарилди.

3009views0replies
0

Олий суд матбуот хизмати

Олий суд матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 6 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди биносида беш кишидан иборат оилани ўлдирганликда айбланган 4 нафар судланувчиларга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.
Суд судланувчилар Ғ. Ташанов, Ж. Усмонов, Ш. Эсонбоев ва Х. Нурмановга нисбатан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган ва жазони махсус тартибли жазони ижро этиш колониясида ўташ белгиланган.
Мазкур жиноят иши Ўзбекистон Олий суди судьяси Икром Муслимов раислигида ҳамда судьялар О. Арабов ва Э. Эргашевдан иборат суд таркибида кўриб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 май куни Самарқанд вилояти Қўшработ туманида «Дамас»нинг ўрта ва орқа ўриндиқларидан беш кишининг жасадлари топилган эди. Вафот этганлар бир оиладан бўлишган. Орадан бир неча кун ўтиб, қотилликда гумон қилинганлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
3009views0replies
0

Изоҳлар