Излаш
RUUZ

Жамият

Республика ОТМларининг контракт қиймати миқдорлари белгиланди

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Республика олий таълим муассасаларида амал қиладиган тўлов-контракт қиймати миқдорлари эълон қилинди.

1891views0replies
0

UzNews.uz

Энди тўлов-контракт қиймати меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ) асосида белгиланади, деб хабар бермоқда Олий таълим вазирлиги. Ҳозирда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 634 880 сўмни ташкил этади.
Бакалавр йўналишлари бўйича битта талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати танланган йўналишга боғлиқ бўлади:
Педагогика, шу жумладан касбий таълим – 17 МҲТЭКМ;
Санъат – 19 МҲТЭКМ;
Гуманитар фанлар – 17 МҲТЭКМ;
Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, таржима назарияси ва амалиёти, ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти – 18 МҲТЭКМ;
Жаҳон сиёсати – 22 МҲТЭКМ;
Математика, амалий математика ва информатика, табиий фанлар – 17 МҲТЭКМ;
Социология ва психология – 17 МҲТЭКМ;
Журналистика ва ахборот – 17 МҲТЭКМ;
Иқтисод – 21 МҲТЭКМ;
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар – 22 МҲТЭКМ;
Ҳуқуқ – 22 МҲТЭКМ;
Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш технологиялари – 17 МҲТЭКМ;
Компьютер технологиялари ва информатика, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари – 18 МҲТЭКМ;
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент – 21 МҲТЭКМ;
Архитектура ва қурилиш – 18 МҲТЭКМ;
Архитектура, қишлоқ ҳудудларини архитектура-лойиҳавий ташкил этиш – 19 МҲТЭКМ;
Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, қишлоқ хўжалигида менежмент, қишлоқ хўжалик техникаси, ветеринария, ирригация ва мелиорация – 17 МҲТЭКМ;
Соғлиқни сақлаш – 21 МҲТЭКМ;
Ижтимоий таъминот – 17 МҲТЭКМ;
Хизмат кўрсатиш соҳаси – 18 МҲТЭКМ;
Спорт фаолияти – 17 МҲТЭКМ;
Транспорт – 17 МҲТЭКМ;
Атроф-муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги – 17 МҲТЭКМ.
1891views0replies
0

Изоҳлар