Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонлик 14 ёшли абитуриент талаба бўлди

Энг ёш абитуриент Қарши давлат университетининг биология факультети талабаси бўлди.

1777views0replies
0

zarnews.uz

Китоб туманида яшовчи 14 ёшли Жасурбек Ғуломов Қарши давлат университетининг биология факультетига давлат гранти асосида ўқишга кирган. Бу ҳақда Қарши давлат университети матбуот хизмати раҳбари Ойбек Юсупов хабар берди.
Маълум бўлишича, китоблик Жасурбек Ғуломов 2004 йил туғилган бўлиб, жорий йил Китоб туманидаги 3-сонли академик лицейнинг табиий фанлар йўналишини тамомлаган.
Эслатиб ўтамиз, 2019-2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатига абитуриентларни рўйхатдан ўтказишда энг ёш абитуриент 14, энг кекса абитуриент эса 87 ёшда эканлиги маълум бўлганди.
1777views0replies
0

Изоҳлар