Жамият

Ички ишлар органи ходимлари депутат бўла олишмайди

Президент томонидан сайловлар тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган Қонун имзоланди.

Ички ишлар органи ходимлари депутат бўла олишмайди
Фото:UzNews.uz

“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, эндиликда ички ишлар органи ходимлари Қонунчилик палатасига ёки маҳаллий Кенгаш депутатлигига сайлана олмайди, дейилади Адлия вазирлигининг Telegram-каналида.

 

Шунингдек, қонун билан Конститутция ва бир қатор қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Хусусан, Конституцияга киритилган ўзгартиришга мувофиқ ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жинояти учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларга сайловларда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ