Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Lacetti ҳайдовчиси бетон тўсиққа урилиб кетди, вафот этганлар бор

Олинган тан жароҳатлари оқибатида ҳайдовчи  ва бир нафар йўловчи касалхонада вафот этишган.

1518views0replies
0

UzNews.uz

ЙТҲ 3 сентябрь куни Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида содир бўлган. Косонсой туманида яшаган 31 ёшли Ш.Н. “Lacetti” русумли автомашинасини ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб кетган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
ЙТҲ натижасида ҳайдовчи Ш.Н., 31 ёшли О.А. ва 27 ёшли Б.Н.лар жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай ҳайдовчи Ш.Н. ва О.А.лар шифохонада вафот этишган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1518views0replies
0

Изоҳлар