Излаш
RUUZ

Жамият

Самарқандда вилоят ветеринария бошқармаси ходимларини ишдан бўшатишди

Итларни оммавий заҳарлаш ҳолатига алоқадор ходимлар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилган.

1546views0replies
0

Facebook

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги “Истиқбол” маҳалласида итлар заҳарлаб ўлдирилиши воқеаси кенг муҳокама этилмоқда. Бу ҳолат кўпчилик фуқароларнинг эътирозига сабаб бўлган.
Самарқанд вилояти ҳокимлигининг хабарида айтилишича, қаровсиз итларни тутиш билан жойларда ободонлаштириш бошқармаси ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари шуғулланади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июль “Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 202-сонли қарорида белгиланган.
Маълум бўлишича, ушбу ҳодисани итларни ўлдириш билан эмас, аксинча, уларни даволаш, рўйхатга олиш ва ўз вақтида эмлаб бориш каби вазифалар билан шуғулланиши зарур бўлган Самарқанд шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими масъуллари амалга оширган.
Ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб Самарқанд шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи О.Алламуродов ҳамда Самарқанд шаҳар ветеринария бўлими Сиёб вет участка мудири У.Ражабовлар ишдан бўшатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан айбдорларга нисбатан қонуний қарор қабул қилинишини таъминлаш мақсадида ўрганиш натижалари вилоят прокуратурасига юборилган.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳри ҳокимияти итларни оммавий заҳарлаш ҳолатини тан олган эди. Уларнинг сўзларига кўра, қаровсиз итлар кўпайиб кетгани сабабли итларни тутиш бўйича ишчи гуруҳи тузилган.
«Ишчи гуруҳ томонидан дайди итлар хўрак бериб йўқотилди. Бироқ ишчи гуруҳ аъзоларидан бири аҳоли хонадонидаги итга ҳам хўрак бераётгани аниқланди ва бу ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ҳам ўз исботини топди. Аслида ишчи гуруҳга бундай топшириқ берилмаган. Шундай бўлса-да, ходим кўрсатмага амал қилмасдан, ўзбошимчалик билан ҳаракат қилган. Мазкур ҳолат учун унга қонун доирасида чора кўрилади», - дейилади ҳокимият хабарида.
Гуруҳ томонидан 28-31 август кунлари Самарқанд шаҳридаги 2905та хонадонга уйма-уй кирилиб, 1003та ит борлиги аниқланган. Шундан 262та ит рўйхатга олиниб, қутуриш касаллигига қарши эмланган.
1546views0replies
0

Изоҳлар