Излаш
RUUZ

Жамият

Адлия вазирлиги синфларда ўқувчилар сони қанча бўлиши кераклигини маълум қилди

Вазирлик битта синфда неча нафар ўқувчи таҳсил олиши кераклиги ҳақида эслатиб ўтди.

2498views0replies
0

Адлия вазирлиги

Мактабларда синфлардаги ўқувчилар сони 35 нафардан ортмаслиги керак, дейилади Адлия вазирлигининг Telegram-каналида.
Намунавий лойиҳалар бўйича қурилмаган, мослаштирилган биноларда жойлашган, ўқувчилар сони етарли бўлмаган мактабларда, олис (тоғли, чўлли) аҳоли пунктларида жойлашган мактабларда, шунингдек ўзбек тилида ўқитилмайдиган мактабларда ўқувчилар сони синфларни тўлдиришнинг ўзига хос шарт-шароитларидан келиб чиқиб белгиланади.
Ўқувчи кам бўлган мактабларда (филиалларда) бошланғич синф ўқувчилари қуйидаги ҳолларда битта синфга бирлаштирилиши мумкин:
- ўқувчилар сони 8 нафаргача бўлган I — IV синфлар;
- ўқувчилар сони 12 нафаргача бўлган учта бошланғич синф;
- ўқувчилар сони 24 нафаргача бўлган иккита бошланғич синф (I ва III, II ва IV синфлар).
2498views0replies
0

Изоҳлар