Жамият

Ўзбекистонлик абитуриент бир вақтда 18та ОТМга ўқишга кирди — видео

Абитуриент 18та университетга ўқишга киришга муваффақ бўлиб, бу борада рекорд ўрнатди.

Ўзбекистонлик абитуриент бир вақтда 18та ОТМга ўқишга кирди — видео
Фото:Видеодан кадр

Ўзбекистонлик абитуриент бир вақтнинг ўзида 18та университетга ўқишга киришга муваффақ бўлди ва бу борада рекорд ўрнатди, дейилади Sevimli телеканалининг лавҳасида.

 

У шунингдек, яна бир университетдан жавоб кутмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йили бошқа бир абитуриент бир вақтда 14 та ОТМга ўқишга кирган эди.

 

Жаҳонгир Маҳамматкаримов ҳикоясига кўра, у кирган университетлар орасида БАА, Малайзия, Жанубий Корея, Россия ва Тошкент шаҳридаги ИНҲА, Иқтисодиёт ва бошқа университетлар бор. Абитуриент ОТМларнинг учтасига грант асосида кирган.

 

У ўқишни Губкин номидаги Москва нефт ва газ университетининг Тошкентдаги филиалида давом эттиришни исташини маълум қилган.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ