Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда мини-футбол бўйича IV халқаро ҳайрия турнири бўлиб ўтади

Ушбу ҳайрия турниридан келиб тушган барча маблағлар юрак ҳасталиги билан касалланган болаларни даволашга йўналтирилади.

1775views0replies
0

Ҳайрия – бу соғлом жамиятнинг гўзал фазилати ва халқимиз табиатининг ўзига хос анъанавий қиррасидир. Кўпинча, ҳаёт ташвишларига чўмган ва ўз-ўзимиз билан овора бўлган ҳолда, бошқаларга нисбатан мурувват кўрсатиб, ёрдам беришни кейинроққа сурамиз. Бироқ, гоҳида биргина кечиккан лаҳза ҳам инсон ҳаётини сарҳисоб қилиши мумкин.
«GROSS INSURANCE» суғурта компанияси учун ҳайрия – бу корпоратив ижтимоий масъулиятни амалга оширишнинг табиий шакли бўлиб, қолаверса у ўзига хос фахрли эҳтиёжга ҳам айланиб улгурган. Айрим инсонларнинг ҳам, бутун бошли ижтимоий гуруҳларнинг ҳам муаммоларига диққат-эътиборни жалб этиш, бу борада мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш уларга нафақат амалий ёрдам кўрсатишга, балки меҳр ва қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган инсонлар тақдирига лоқайд бўлмаслик ва дахлдорлик ҳисини тарбиялашга имкон беради.
Мини-футбол бўйича халқаро ҳайрия турнирларини ўтказиш яхши анъанага айланган бўлиб, улар «GROSS INSURANCE» суғурта компаниясининг ташаббуси билан миллий суғурта компаниялари ва халқаро шерикларни бундай турнирда иштирок этишга таклиф қилган ҳолда 2016 йилдан бери мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Турнирнинг мақсади имконияти чекланган ёшлар ва болаларга ғамхўрлик қилиш ҳамда ҳайрия ёрдамини кўрсатишда баҳоли қудрат моддий ҳисса қўшиш, компанияларнинг ижтимоий масъулиятини намоён қилишда, футболни ривожлантириш ва оммалаштиришда ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда муносиб ҳисса қўшишдан иборат.
Таъкидлаш жоизки, ушбу тадбир маҳаллий ва халқаро суғурта компаниялари ўртасидаги шерикчилик муносабатларини мустаҳкамлашда, аҳоли ўртасида футболни оммалаштиришда ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда алоҳида аҳамият касб этади.
«GROSS INSURANCE» суғурта компаниясикетма-кет тўрт йил давомида мини-футбол бўйича ҳайрия турнирининг ташкилотчиси бўлгани ҳолда, у ҳар йили янги ва янги маҳаллий ҳамда халқаро шерикларни, маданият намояндаларини, спорт ҳамжамияти ва оммавий ахборот воситалари вакилларини спорт тадбирларида кенг иштирок этишга жалб қилмоқда.
Ушбу йили Мини-футбол бўйича IV Халқаро Ҳайрия турнири «MEHRLI QO‘LLAR» Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси кўмагида бўлиб ўтади.
Шу билан бирга, ушбу ҳайрия турниридан келиб тушган барча маблағлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги «MEHRLI QO‘LLAR» Имконияти чекланган ёшлар ва болалар марказига йўналтирилади ва юрак ҳасталиги билан касалланган болаларни даволашда фойдаланилади. Тадбир доирасида имконияти чекланган болалар томонидан яратилган расмлар кўргазмаси ҳам бўлиб ўтади. Унда турнир иштирокчилари ва меҳмонлари ушбу санъат асарларини сотиб олиш имкониятига эга бўладилар. Кўргазманинг асосий мақсадларидан бири бу ногирон болаларнинг жамиятга интеграциялашувидир. Бундай тадбирларни ўтказиш болалар учун ўзини намоён қилиш, жамиятнинг меҳрини, қўллаб-қувватлашини ва уларнинг тақдирида иштирок этишини ҳис қилиш учун имкониятдир.
Бундан ташқари, исталган ҳар бир инсон Telegram иловасининг каналида юрак ҳасталиклари билан касалланган болаларни даволашга маблағлар йиғишда ўз беназир ёрдами ва ҳиссасини қўшиши мумкин.
Ҳайрия турнирининг очилиш маросими 2019 йилнинг 4 сентябрь куни соат 9:30 да Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Ифтихор кўчаси, 1-уйда жойлашган «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Турнир якунлари бўйича тақдирлаш маросими 2019 йилнинг 5 сентябрь куни соат 15:00 да юқорида кўрсатилган манзилда бўлиб ўтади.
Спорт мажмуасига кириш эркин бўлади.
Ахборот олиш учун «GROSS INSURANCE» МЧЖ га мурожаат қилинсин.
Web-манзил: www.gross.uz
Ягона телефон рақами: 1166
Реклама ҳуқуқлари асосида
1775views0replies
0

Изоҳлар