Жамият

Ўзбекистонда темир йўл чипталарини сотишнинг янги тизими ишга туширилди

Янги тизим темир йўл чиптасини масофада туриб расмийлаштирииш, илгари сотиб олинган чиптани қайтариш ва республикамизнинг диққатга сазовор жойлари ҳақида кўпроқ маълумот олиш имконини беради.

Ўзбекистонда темир йўл чипталарини сотишнинг янги тизими ишга туширилди
Фото:flickr.com

Ўзбекистонда "E-ticket" электрон чипталарини сотиш бўйича янги тизим ишга туширилди. Энди Интернет орқали ички ва халқаро темир йўл чиптасини масофадан харид қилиш мумкин. Бу ҳақида "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Бундан ташқари, агар керак бўлса, сотиб олинган чиптани онлайн равишда қайтариб олиш мумкин. Илгари, чипталарни қайтариш учун тўғридан-тўғри »Ўзтемирйўлйўловчи" АЖга мурожаат қилиш, паспортни тақдим этиш, турли ҳужжатларни тўлдириш керак эди. 

 

Янги тизим, шунингдек, темир йўл чипталарини сотиш масалаларида ошкораликни таъминлаш имконини беради. Мисол учун, агар дастлабки версияда чипта сотиб олишда 7 шартли қадамлар амалга оширилган бўлса, энди сиз фақат тўртта қадамни бажаришингиз керак.

 

Ушбу хизмат уч тилда – ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилади. Тўловга миллий тўлов тизимларининг карталаридан вақтинча қабул қилинади. Яқин келажакда «VISA» ва «MASTER CARD» тўлов тизимлари орқали тўловларни амалга ошириш имконияти пайдо бўлади. 

 

«Айтиш мумкин-ки, электрон расмийлаштирилган чиптанинг нархи кассада сотиб олинган чиптадан арзонроқдир», деб таъкидламоқдалар компания вакиллари.

 

Янги сайтдаги бошқа хизматлар қаторида республикамизнинг тарихий шаҳарлари ҳақида туристик йўналиш бўйича долзарб маълумотлар ҳам тақдим этилган. Шу ерда электрон чипталарни сотиб олиш қоидалари, жисмоний имконияти чекланган йўловчилар учун маълумот, йўловчи ташиш қоидалари, суғурта бўйича маълумотлар, имтиёзлар ва бонуслар бўйича маълумотлар, шунингдек, тез-тез сўраладиган саволлар бўйича ҳам маълумотномалар жойлаштирилган.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ