Излаш
RUUZ

Жамият

Ҳокимият Тошкентда байрам мушакбозлиги қачон ва қаерда бўлиши ҳақида маълумот берди

Ўзбекистон тарихида энг баланд ва энг чиройли бўладиган мушакбозлик хитойлик компания China Liuyang Jeeton Fireworks Group томонидан тайёрланган.

2059views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимияти

1 сентябрь куни соат 21:00да тошкентликларни тарихдаги энг баланд ва энг чиройли мушакбозлик хурсанд қилади, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати.
Мушакбозликнинг баландлиги 350 метр бўлиши қайд этилмоқда. Мушакбозлик Халқлар дўстлиги саройининг орқа томонида амалга оширилади.
Шоу хитойлик компания China Liuyang Jeeton Fireworks Group томонидан тақдим этилади.
"Биз барча меҳмонлар ва юртдошларимизни мустақиллигимизнинг 28 йилиги муносабати билан уюштириладиган мушакбозликка таклиф этамиз", - дейилади хабарда.
2059views0replies
0

Изоҳлар