Излаш
RUUZ

Жамият

"Космик фаолиятни ривожлантириш тўғрисида" Президент Фармони қабул қилинди

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, космик тармоқни ривожлантиришга қаратилган "Ўзбеккосмос" агентлиги ташкил этилади.

1919views0replies
0

russianspacesystems.ru

Ўзбекистон Республикаси Президенти "Космик фаолиятни ривожлантириш тўғрисида"ги Фармонни қабул қилганлиги тўғрисида ЎзА хабар қилмоқда.
Фармон билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида "Ўзбеккосмос" Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ташкил этилди. Агентлик космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсати ва стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Шунингдек, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги Йўлдош алоқа технологиялари бошқармаси тугатилиб, унинг бўшайдиган 5 та штат бирлиги “Ўзбеккосмос” агентлигига ўтказилди.
Агентлик бош директори ва директор ўринбосарлари Ҳукумат қарори билан лавозимга тайинланади ва озод этилади.
Фармон билан Агентлик ҳузурида Илмий техник ва эксперт кенгаши ташкил этилди.
Шунга кўра, космик тармоқни ривожлантиришнинг стратегик масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш Кенгаш хулосалари асосида амалга оширилади.
Мазкур ҳужжатга мувофиқ, 2019–2020 йилларда Ўзбекистонда космик тармоқни ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.
1919views0replies
0

Изоҳлар