Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Tashkent City'га ташриф буюрди — фото

Бугун, 30 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Tashkent City ҳудудидаги ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.

1894views0replies
0

president.uz

30 август куни Шавкат Мирзиёев Tashkent City'га яна бир бор келиб, конгресс-холл ва беш юлдузли меҳмонхона, ҳудуддаги ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Конгресс-холл биноси икки қаватдан иборат бўлиб, унинг марказида катта ва кичик залларга трансформация бўладиган 4 минг ўринли холл мавжуд. Бундан ташқари, бир вақтнинг ўзида 8та делегацияни қабул қилиш имкониятига эга қўшимча заллар ҳам бор.
21 қаватли беш юлдузли меҳмонхонанинг қурилиш ишлари ҳам жадал суръатларда давом этмоқда. «Hilton» бренди остида фаолият юритадиган бу отелда 258та хона бўлади. Бундан ташқари, 3та ресторан, банкетлар зали ҳамда 6та мажлислар зали мавжуд.
Президент мажмуада амалга оширилган бунёдкорлик ишларини юқори баҳолаб, бу объектлар ишга тушганда хизмат турларини кўпайтиришга эътибор қаратиш, халқнинг бу ерга келиб мазмунли дам олиши учун қулайликлар яратиш юзасидан кўрсатмалар берган.
1894views0replies
0

Изоҳлар