Ҳодисалар

Damas ва юк машинаси тўқнашуви натижасида 3 киши ҳалок бўлди

Damas ҳайдовчиси машинанинг олд ойнасидан қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, воқеа жойида, қолган 2та йўловчи эса касалхонада вафот этди.

Damas ва юк машинаси тўқнашуви натижасида 3 киши ҳалок бўлди
Фото:Google карта

2019 йил 29 август куни соат 17:30ларда Наманган вилоятида 52 ёшли А.А.бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинаси “Тегирмон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Учқўрғон-Хақулобод” йўлида 24 ёшли С.М. бошқарувидаги “Isuzu” русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақида ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда. 

 

Маълумотларга кўра, “Damas”ҳайдовчиси автомашинани ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай, йўлнинг қарама-қарши томонига ағдарилган вақтида шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган юк машинаси билан автоҳалокат содир этган.

 

Натижада “Damas” автомашинасининг ҳайдовчиси А.А. жароҳат олиб воқеа жойида, унинг икки нафар йўловчилари эса касалхонага олиб келинганида вафот этган. 

 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ