Жамият

Прокуратура Riviera КСМ қурилишида ишчилар ҳалок бўлиши юзасидан жиноят иши қўзғатди

Бош прокуратура қурилаётган савдо мажумасида 4 нафар киши ҳалок бўлганидан сўнг жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берди.

Прокуратура Riviera КСМ қурилишида ишчилар ҳалок бўлиши юзасидан жиноят иши қўзғатди
Фото:Sputnik / Рамиз Бахтияров

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Бош прокуратура хабарида.

 

Эслатиб ўтамиз, 28 август куни Riviera КСМнинг метал билан ёпилган том қисми кулаб тушган. Натижада қурилиш-таъмирлаш ишларини бажараётган 4 нафар ишчилар вафот этган, 2 нафар ишчилар эса шифохонага ётқизилган.

 

Ҳодиса тафсилотлари ҳамда аниқ сабаблари аниқлангунига қадар қурилиш ишлари тўхтатилган.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ