Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда маршрутка ағдарилиб кетди: уч киши шифохонада

Автоҳалокат натижасида маршрутканинг ҳайдовчиси, машинада бўлган 40 ёшли аёл ва унинг 3 ёшли ўғли касалхонага ётқизилган.

1271views0replies
0

UzNews.uz

27 август куни соат 07:40ларда Чилонзор тумани ҳудудида Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи 30 ёшли А.Ж. ўзининг бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинасида светофорнинг қизил чироғига амал қилмасдан чорраҳага кириб келган вақтида “15-Chats” МЧЖ ҳайдовчисиТошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшовчи 36 ёшли Р.Ф. бошқарувидаги “ГАЗ-322132” русумли автомашинабилан тўқнашув содир этган. Бу ҳақида ИИВ хабари орқали маълум қилинди.
Хабарда айтилишича, тўқнашув натижасида маршрутка йўлнинг ён қисмига ағдарилиб кетган.
Маршрутка ҳайдовчиси ҳамда унинг икки нафар йўловчилари 40 ёшли Д.А. исмли аёл ва 3 яшар ўғли жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар.
Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1271views0replies
0

Изоҳлар