Излаш
RUUZ

Жамият

ИИББ: Соқолни мажбуран ҳеч ким қирмаган ва қирмайди ҳам

"Алоҳида фуқароларга ташқи кўринишларини биометрик паспортларидаги расмларига мувофиқлаштириш тавсия этилган. Бу ҳолатга диний мазмуннинг ҳеч қандай алоқаси йўқ", - дея изоҳ берди ИИББ "Малика"даги ҳодиса юзасидан.

1738views0replies
0

UzNews.uz

ИИББ 23-24 август кунлари Шайхонтоҳур туманидаги “Малика” савдо масканида бўлиб ўтган ҳодисага изоҳ берди.
"Дарҳақиқат, у ерда ишлайдиган баъзи шахслар бўйича ўғрилик, ўғирланган қўл телефонларини сотиб олиш ва сотиш ҳолатлари асосида қўзғатилган жиноят иши доирасида тезкор тадбирлар ўтказилган. Афсуски, бу каби ҳолатлар ҳануз рўй бериб туради ва ушбу савдо масканида расман ва норасман ишлайдиган алоҳида шахслар қонунбузарликларга аралашиб қолишган. Суҳбатга таклиф этилганлар соқоли бор ёки йўқларга ажратилмаган, аммо таъкидлаш жоизки, соқоллилар у ерда кўпчиликни ташкил этади", - деб хабар бермоқда ИИББ.
ИИББ хабарига кўра, алоҳида фуқароларга ташқи кўринишларини биометрик паспортларидаги расмларига мувофиқлаштириш тавсия этилган.
"Деярли барча ушбу илтимосни тўғри тушунди. Кўплар соқол қўйиб юриш улар учун муҳим эмаслигини, балки вақт йўқлиги, модага таҳлид қилиш ва бошқа сабабларга кўра соқолларини олмаганларини маълум қилишди", - дейилади ИИББнинг хабарида.
"Шу билан бирга қатъий маълум қиламизки, юқоридаги ҳолатга диний мазмуннинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Қолаверса, бу вазиятда диндорларнинг ҳиссиётлари билан ўйнашиш, мазкур мавзуни бўрттириш ноўриндир", - дея хабарни якунлаган ИИББ.
1738views0replies
0

Изоҳлар