Излаш
RUUZ

Сиёсат

Комил Рашидов Бош вазир маслаҳатчиси этиб тайинланди

У шунингдек меҳнат мигрантлари масалалари департаментига раҳбарлик қилади.

1886views0replies
0

kanesh.kg

Ҳукумат қарори билан Комил Каюмович Рашидов Бош вазир маслаҳатчиси – хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудири этиб тайинланди, дейилади Адлия вазирлигининг хабарида.
Эслатиб ўтамиз, ушбу лавозим Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига Президентнинг 2019 йил 20 августдаги Фармони билан киритилган эди.
Комил Рашидов бу тайинловга қадар Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаган.
1886views0replies
0

Изоҳлар