Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистон мактабларида дарсликлар учун ижара тўлови миқдори белгиланди

Адлия вазирлиги мактаб ўқувчилари учун дарсликлар тўпламининг ижара тўлови миқдорини эълон қилди.

2246views0replies
0

norma.uz

Адлия вазирлигининг хабар беришича, дарсликлар тўплами учун ижара тўлови миқдори республика бўйича ягона бўлиб, унинг нархлари 2019/2020 ўқув йили учун қуйидагича белгиланган:
- умумтаълим мактабларининг биринчи синф ўқувчилари учун – бепул;
- 2-синфлари учун 12 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 23 200 сўмни;
- 3-синфлар учун 10 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 25 800 сўмни;
- 4-синфлар учун 11 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 18 300 сўмни;
- 5-синфлар учун 13 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 13 000 сўмни;
- 6-синфлар учун 15 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 15 800 сўмни;
- 7-синфлар учун 16 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 20 000 сўмни;
- 8-синфлар учун 16 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 40 700 сўмни;
- 9-синфлар учун 16 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 38 500 сўмни;
- 10-синфлар учун 17 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 27 200 сўмни;
- 11-синфлар учун 19 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 34 700 сўмни ташкил қилади.
2246views0replies
0

Изоҳлар