Излаш
RUUZ

Жамият

Президент Тошкент давлат юридик университети ректорини ишдан бўшатди

Есемурат Каньязов 6 йил давомида ишлаган университет ректори лавозимидан озод этилди.

2930views0replies
0

ТДЮУ

Тошкент давлат юридик университети ректори Есемурат Каньязов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда UzNews.uz мухбири хабар бермоқда.
У жума куни Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилиши давомида ишдан бўшатилган.
Есемурат Каньязов 2005-2011 йилларда  Адлия вазирининг ўринбосари лавозимида, 2011-2013 йилларда Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган. 2013 йилдан эса Тошкент давлат юридик университетига ректори бўлиб ишлаган.
2930views0replies
0

Изоҳлар