Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Андижонда эркак шифокорга бензин сепиб, уни ёқиб юбормоқчи бўлди

Беморнинг қариндоши ўзи билан бензин олиб келиб, шифокорнинг устига сепиб юборган ва уни ҳамда бошқа ходимларни ёқиб юбораман деб қўрқитган.

1845views0replies
0

ЎзА

21 август куни Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида 37 ёшли А.Ф. шифокорнинг ҳаётига тажовуз қилди, деб хабар бермоқда ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Эркак 64 ёшли онаси И.А.ни соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли, тиббиёт марказининг жароҳат оқибатлари ва ортопедия бўлимига олиб борган. Кейинчалик Ф.А. ва бўлим мудири ўрталарида келишмовчилик келиб чиққан.
Шундан сўнг, Ф.А.нинг жаҳли чиқиб, бўлим мудири қўлларини боғлаб, ўзи билан елим идишда олиб келган бензинни хонага сепиб, уни ҳамда бошқа ходимларни ёқиб юбораман деб қўрқитган.
Фуқаро Ф.А. ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 112-моддаси (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми ва 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш),173-моддаси (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
1845views0replies
0

Изоҳлар