Жамият

"Ориент Финанс Банк" Самарқанд шаҳрида тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказди

"Ориент Финанс Банк" раҳбарияти ҳудудларда бўлиб, тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказди.

"Ориент Финанс Банк" раҳбарияти ҳудудларда бўлиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш бўйича мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва уларнинг экспорт салоҳиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида учрашувлар ўтказмоқда.

 

Навбатдаги учрашув жорий йилнинг 19 август куни банк бошқарув раиси иштирокида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 23 июль ва 2 август кунлари бўлиб ўтган видеоселектор топшириқларидан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780-сонли «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

 

Самарқанд шаҳрида фаолият олиб борувчи кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари билан бевосита ташкил қилинган учрашувда банк мутасаддилари томонидан иштирокчилар эътиборига янги турдаги хизматлар, уларнинг лойиҳаларини кредитлаш ҳамда жалб этилган хорижий кредит линиялари орқали молиялаштириш, шунингдек соҳага берилаётган имтиёзлар хусусида кенг тушунча берилди.

Учрашувда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этишди. Унда соҳа вакиллари олдида турган муаммолар чуқур ўрганилиб, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, тегишли тушунтиришлар берилди.

 

Банк раҳбарияти иштирокидаги кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан юзма-юз учрашув-мулоқотлар республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда.

Реклама ҳуқуқлари асосида

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ