Излаш
RUUZ

Жамият

Суд ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги раҳбариятига ҳукм чиқарди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида агентлик директори ва бошқа бошқарув ходимларига нисбатан ҳукм чиқарилди.

2115views0replies
0

Р.Ибрагимов ва У.Назаров

19 август куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг собиқ раҳбариятига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Олий суд матбуот хизматида хабар беришди.
Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Ориф Қличев раислигида ҳамда халқ маслаҳатчилари Х. Рихсиева ва Г. Қосимовадан иборат суд таркибида кўриб чиқилган.
Суд ҳукми қуйидаги судланувчиларга нисбатан эълон қилинди:
- Равшан Ибрагимов 1966 йилда туғилган, ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи лавозимида ишлаган;
- Улуғбек Назаров 1977 йилда туғилган, ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган;
- Алижон Абдуллаев 1983 йилда туғилган, ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган;
- Озод Махсудов 1970 йилда туғилган, ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги жўнаб кетишдан олдинги мослаштириш ва ўқитиш маркази директори лавозимида ишлаган.
Р. Ибрагимов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 28,211-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари ва 278-2-моддаси 2-қисми “в”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан узил-кесил ўташлик учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
У. Назаров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари, 278-2-моддаси 2-қисми “в”, “г” бандлари ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан узил-кесил ўташлик учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
А. Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 28,211-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари, 278-2-моддаси 2-қисми “в”, “г” бандлари ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан узил-кесил ўташлик учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
О. Махсудов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 28,211-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари ва 278-2-моддаси 2-қисми “в”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан узил-кесил ўташлик учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
2115views0replies
0

Изоҳлар