Жамият

“Ўзбекистон темир йўллари” темир йўл чипталарига чегирмалар эълон қилмоқда

Ўзбекистон Мустақиллигининг 28 йиллигини нишонлаш муносабати билан темир йўл компанияси йўловчиларга чегирмалар тақдим этади.

“Ўзбекистон темир йўллари” темир йўл чипталарига чегирмалар эълон қилмоқда
Фото:“Ўзбекистон темир йўллари”

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти 2019 йилнинг 31 август – 3 сентябрь кунларидаги барча маҳаллий йўналишларга чегирмалар тақдим этмоқда.

 

Байрам чегирмалари қуйидагича:

 

  • – нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган йўловчиларга – 50%;
  • – олий ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ махсус таълим муассасалари талабалари – 15%;
  • – оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши - эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никох гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) – 15%;
  • – коллектив (ҳамкасабларга) (4 кишидан ортиқ - йўриқнома асосида) – 15%;
  • – «Афросиёб» тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга - 10%.
фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ