Жамият

Бош прокуратура: 1000 долларга коллежга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган директор ўринбосари ушланди

Ходим коллежга ўқишга жойлаштириш ҳамда келгусида ўқишни танишлари орқали бошқа коллежга кўчиртириб бериш эвазига 8 млн 700 минг сўраган.

Бош прокуратура: 1000 долларга коллежга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган директор ўринбосари ушланди
Фото:UzNews.uz

Бош прокуратура Сариосиё тумани Агросаноат касб-ҳунар коллежи директори ўринбосари И.М. пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушлангани ҳақида хабар берди.

 

У ушбу коллежга ўқишга жойлаштириш ҳамда келгусида танишлари орқали тумандаги Педагогика касб-ҳунар коллежига ўқишни кўчиртириб бериш эвазига фуқаро Н.Н.дан 8 млн 700 минг сўм пулларни олган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан И.М.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ