Жамият

UzAuto Motors тежамкор турбодвигателли янгиланган Malibu моделини тақдим этди

UzAuto Motors компанияси сентябрдан 1.5 л. Turbo двигателли янгиланган Malibu Facelift автомобили сотувини бошлайди.

UzAuto Motors тежамкор турбодвигателли янгиланган Malibu моделини тақдим этди
Фото:UzAuto Motors

UzAuto Motors сентябрь ойидан янгиланган 1.5 л. Turbo ва Malibu Turbo 2 л. автомобилларини етказиб беришни бошлайди, деб хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

 

"Янгиланган Malibu Ўзбекистон бозорида Malibu 2.5л. ўрнини эгаллайди ҳамда унинг янги технологик ва тежамкор (30%) давомчиси бўлади. Олдузатмали автомобиль аввалгисидан 100 килограммга енгил эканлигига қарамай, унинг узунлигига тахминан 12 сантиметр қўшган. Бундай натижага унинг 1,5 литрли 160 от кучига эга турбомотори сабабли эришилган", - дейилади хабарда.

 

Мазкур моделнинг нархи аввалгисидан 5 миллион сўмга арзон ва у иссиқ иқлимли мамлакатлар учун айни муддао эканлиги қайд этиб ўтилган.

 

Шунингдек янгиланган Facelift Malibu Turbo 2 л. автомобилининг ҳам савдоси йўлга қўйилади.

 

Бундан ташқари, компания ҳозирги вақтда Malibu 2.5л. автомобили оз миқдорда чегараланган ранглар палитрасида қолганини ва ушбу модель ишлаб чиқаришдан тўхтатилаётганини айтиб ўтган.

 

"Компания дилерлар билан биргаликда Malibu2.5 л. автомобили учун шартнома тузган мижозлар олдидаги мажбуриятларини тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини кафолатлайди", - дея қайд этган компания.

Коронавирус Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар3909(+66)
Соғайганлар3082(+68)
Вафот этганлар16(+0)
Коронавирус Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар3909(+66)
Соғайганлар3082(+68)
Вафот этганлар16(+0)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ