Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда аёл шовқин-сурон кўтариб, чақалоғи билан автобуснинг эшик ойнасини синдирди – видео

Пойтахт автобусларидан бирида аёл ҳаракатдаги автобусни белгиланмаган жойда тўхташни талаб қилиб, автобуснинг эшик ойнасини синдирди ва натижада йўлнинг қатнов қисмига гўдаги билан йиқилишига сал қолди.

2418views0replies
0

Видеодан кадр

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Тошкент жамоат транспортларидан бирида юз берган ҳодиса ҳақида хабар берди.
Жорий йилнинг 14 август куни 5-автобус саройи тасарруфидаги 99-йўналишда йўловчи аёл белгиланмаган жойда, яъни Қўйлиқ бозори яқинидаги Чирчиқ дарёсидан ўтган кўприк устида автобусни тўхтатишни талаб қилди. Ҳайдовчи унга бу ерда тўхташ мумкин эмаслиги, ҳаёти учун хавфлилигини ҳар қанча тушунтирмасин у қайсарлик билан ўз сўзида туриб олди.
Қўлидаги чақалоғи ҳамда салондаги йўловчиларни безовта қиларли даражада шовқин-сурон кўтарди. У ҳам етмагандек, баланд овоз билан ҳайдовчига босим ўтказиб, автобуснинг эшик ойнасини бир неча марта тепиб синдирди. Бу билан у ўзи ва бошқа йўловчиларнинг ҳаётини хавф остига қўйди. Автобусга зарар етказиш билан бирга аёлнинг ўзи ҳам ойна синиқларидан шикастланди.
Ушбу ҳолатни батафсил ўрганиш ҳамда чора кўриш мақсадида тегишли органларга хабар берилгани айтилмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича “Тошшаҳартрансхизмат”АЖ матбуот хизмати тўлиқ маълумотни тақдим этади.
2418views0replies
0

Изоҳлар