Излаш
RUUZ

Жамият

Суд Мурод Хонтўраевга ҳужм қилганларга ҳукм чиқарди

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида Мурод Хонтўраевга ҳужм қилганликда айбланган етти нафар шахсга ҳукм чиқарилди.

2405views0replies
0

Кадр

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида Мурод Хонтўраевга ҳужм қилганликда айбланган етти нафар шахсга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Олий суд матбуот хизмати вакили Азиз Обидов хабар берди.
Ҳукм қуйидаги кишиларга нисбатан чиқарилган:
1. С. Акбаров (1990 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта-махсус, оилали, вақтинча ишсиз, муқаддам судланган);
2. И. Абдулаҳатов (1991 йилда Фарғона вилоятида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта-махсус, оилали, вақтинча ишсиз, муқаддам судланган);
3. С. Фатхуллаев (1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта-махсус, оилали, вақтинча ишсиз, муқаддам судланган);
4. О. Содиқов (1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - ўрта, оилали, муқаддам судланган);
5. Ж. Сайназаров (1988 йилда Тошкент вилоятида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - ўрта, оилали, муқаддам судланмаган);
6. С. Ваденов (1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, бўйдоқ, муқаддам судланган);
7. Т. Азизов (1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - ўрта, бўйдоқ, муқаддам судланган).
Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди судьяси Акмал Эргашев раислигида ҳамда халқ маслаҳатчилари Б. Муслимов ва М. Мирҳамидовдан иборат суд таркибида кўриб чиқилган.
Суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, судланувчиларни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми “е”, “к” бандларида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топган.
Эслатиб ўтамиз, судланувчилар юқорида қайд этилган жиноятни 2018 йил 26 ноябрь куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Тошкент савдо маркази” мажмуаси биносининг биринчи қаватидаги “PABLO” кафеси ёнидаги офиснинг ичида фуқаролар М. Хонтўраев, С. Зуннунов ва И. Саидовга нисбатан содир этишган.
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди С. Акбаровга 6 йил 3 ой муддатга, И. Абдулаҳатовга 6 йил 3 ой муддатга, С. Фатхуллаевга 6 йил муддатга, О. Содиқовга 6 йил муддатга, Т. Азизовга 6 йил 3 ой муддатга, Ж. Сайназаровга 3 йил муддатга ва С. Ваденовга 6 йил 3 ой муддатга  озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига судланувчилар томонидан чиқарилган ҳукмга нисбатан берилган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан, ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган.
2019 йил 22 август куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида судланувчилар А. Назаров (1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта-махсус, бўйдоқ, муқаддам судланмаган), Д. Қаюмов (1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - ўрта, оилали, муқаддам судланмаган) ва С. Ортиқовга (1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - ўрта, оилали, муқаддам судланган) нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланади.
Айтиб ўтиш керакки, ушбу судланувчиларга юқорида кўрсатилган судланганлар билан бир гуруҳда бўлганликлари ҳақида айб эълон қилинган.
А. Назаров, Д. Қаюмов ва С. Ортиқов қидирувда бўлганликлари ва энди ушланганликлари сабабли уларга нисбатан юритилган жиноят иши алоҳида кўриб чиқилади.
Мазкур жиноий ишни кўриб чиқиш бўйича судда жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди судьяси Абдулла Абдулҳаев раислик қилади.
2405views0replies
0

Изоҳлар